Давлат раҳбарига эшикни очмади!

Шу кунларда Швецияда парламент сайловларига қизғин тайёргарлик кетмоқда. Партия раҳбарлари ҳам сайлов кампаниясида фаол қатнашиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Швеция сайловларида муҳим бир одат бор: партия вакиллари ва номзодлар уйма-уй юриб, одамларнинг эшигини қоқишади. Швецияда буни «dörrknackning» дейишади.

Парламент сайловлари жуда муҳим, чунки сайлов натижаларига қараб мамлакатда янги ҳукумат шаклланади ва Бош вазир сайланади. Шунинг учун бугунги Бош вазир Ульф Кристерссон ҳам ҳокимиятда қолиш учун сайлов кампаниясида фаол қатнашмоқда.

Бир неча кун аввал Швеция давлатининг раҳбари сайловчилар билан учрашиб, гаплашиш учун уйма-уй юриб, эшик қоқиш маросимида қатнашди.

Лекин бу ерда унга бироз қийин бўлди. Чунки баъзи сайловчилар унга эшигини очишни ҳам, у билан гаплашишни ҳам хоҳламади. Айримлари эса унинг юзига очиқчасига: «Сиз бизни алдадингиз, ваъдаларингизни бажармадингиз!» деб айтди.

Сайловчилардан бири эса эшиги олдида турган давлат раҳбарига:

  • Мен сенга эшигимни ҳам очмайман ва сен билан гаплашишни ҳам истамайман. Чунки сен ёлғончисан ва сен олиб борган сиёсат натижасида менинг ҳаётим ёмонлашди. Мен энди сенга қарши овоз бераман. Кет менинг эшигимдан! — деб давлат раҳбарини ҳайдади.

Давлат раҳбари нима деб жавоб берди, деб ўйлайсиз?

  • Раҳмат сизга! Сиздай инсонлар бор экан, бизнинг давлатимиз кучли бўлади ва гуллаб-яшнайди, — деб кетди.

Дўстлар, энди бир тасаввур қилинг:

Агар Ўзбекистон раҳбари эшигингиз олдига келса ва сиз унинг сиёсатидан норози бўлиб, эшикни очмасангиз ёки ҳайдаб юборсангиз, нима бўлади?


P.S. Сурат ва видеодаги киши — Кальмарда яшовчи Лассе Ларссон. У Бош вазир Ульф Кристерссон эшигини қоққанда, у билан гаплашишни истамай, эшикни унинг юзига ёпиб қўйган.

Постда келтирилган суҳбат эса Лассе билан эмас, Кристерссоннинг бошқа бир сайловчи билан бўлган суҳбати.

https://www.barometern.se/kalmar/har-stanger-lasse-dorren-i-ansiktet-pa-statsministern-RKoGY