Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
ҲАРАКАТ журнали
«ҲАРАКАТ» журнали — Ўзбекистон «Бирлик» Халқ Ҳаракати партияси раиси Абдураҳим Пўлатов томонидан 1995 йилда асос солинган ижтимоий-сиёсий журнал.
Журнал дастлаб босма шаклда нашр этилган ва тарқатилган. 1996 йилда Пўлат Ахунов «ҲАРАКАТ» журналининг интернет нашрини яратди. Шу тариқа «ҲАРАКАТ» Ўзбекистон тарихидаги биринчи интернет ижтимоий-сиёсий журнали бўлди.
«ҲАРАКАТ»нинг 1995 ва 1996 йиллардаги босма сонларининг асл нусхалари сақланиб қолган. Саҳифадаги суратда ана шу тарихий нусхалардан иккитаси — 1995 йилги №2–3 ва 1996 йилги №2 (5) сонлари акс этган.
Қуйида «ҲАРАКАТ» журналининг 1996–2008 йилларда Интернетда эълон қилинган сонлари ва материалларининг тарихий архиви тақдим этилмоқда.

«ҲАРАКАТ» журналининг 1995 ва 1996 йиллардаги босма сонлари.
