Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
ГКЧП, Ислом Каримов ва Мустақиллик: 1991 йил воқеалари

Ушбу видеода 1991 йил августидаги ГКЧП воқеалари, Ислом Каримовнинг ўша кунлардаги позицияси ва бу воқеаларнинг Ўзбекистоннинг «иккинчи мустақиллик» йўлида тутган ўрни ҳақида сўз боради.
Ўша давр сиёсий воқеаларининг бевосита гувоҳи ва иштирокчиси сифатида ўз хотираларим ва қарашларим билан ҳам ўртоқлашаман.
Видеода архив материаллари ва тарихий реконструкциядан фойдаланилди. Айрим кадрлар сюжетни тушунтириш учун яратилган стилизация қилинган ёки моделланган саҳналар бўлиб, воқеалар, жойлар ва саналарга тўлиқ мос келмаслиги мумкин. Айрим архив фотосуратлари қора-оқ форматга ўтказилди, кадрланди ва енгил таҳрир қилинди.
