Ота — От, Итвачалар! Нега ўрис солдатлари Наманганда ўлдирилди?

1990 йил 3 декабрь — Наманганда тарихий портлаш.
Беш нафар рус солдати маҳаллий аҳоли томонидан тириклайин ёқиб юборилди. Бу воқеа нафақат Наманган, балки бутун Ўзбекистон тақдири учун бурилиш нуқтасига айланиши мумкин эди.

Бу фильм — СССР халқ депутати Пўлат Охуновнинг шахсий хотираси. У ўша кунлари воқеа жойида бўлган, генераллар билан музокара олиб борган, халқ билан елкама-елка турган.

Бу фильмда сиз қуйидагиларни кўрасиз:
– Воқеаларнинг асл сабаби нима эди?
– Нега рус солдатлари халқ ғазабига учради?
– Наманганда уруш қандай тўхтатилди?
– Агар ўша кунда тўхтатилмаганида нима бўлиши мумкин эди?
– Бу воқеалар Украинадаги Буча ва Мариупол билан қандай боғлиқ?

Хотира ҳам қуролдир!

Биз ўша кунни эслашимиз керак. Чунки тарих — такрорланади.