Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Янги Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди
Кеча президент Шавкат Мирзиёнинг фармони билан Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов мамлакат Соғлиқни Сақлаш Вазири этиб тайинланди. У 2009-2012 йилларда ҳам ана шу вазирликка раҳбар бўлган, сўнгра Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари — Бош вазир ўринбосари этиб тайинланганди.
Соғлиқни сақлашнинг собиқ вазири Анвар Алимов эса Республика Эндикринология институтига директор этиб тайинланди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Лазиз Тўйчиев Тошкент Тиббиёт Академияси ректорлигига юборилди.
