Мухолифат сайлов йўлида: конкрет кадамлар

Маълумки, шу кунларда «Бирлик» Партияси бу йил бўладиган парламент сайловларига тайёрланиш кампанияси доирасида ўз аъзолари сонини 30 мингга чикариш ва махаллий (шахар, туман ва бошлангич) ташкилотларини шакллантириш билан шугулланмокда. Шу кампания доирасида яна бир конкрет иш килинди, «Бирлик» сизнинг партиянгиз» деб номланган буклет чикарилди. Кичик форматдаги 16 сахифали бу нашрда «Бирлик»нинг кискача тарихи ва ташкилотнинг Дастуридан кўчирмалар берилган. Айни сахифаларда партия раиси Абдурахим Пўлатнинг «Ўзбекистонни мустакил килдик, хозирги максадимиз — фаровонликка эришиш» номли чакириги хам ер олган бўлиб, у куйидаги сўзлар билан якунланади:

Олдимизда буюк вазифалар турибди. Хар кандай демократик партия каби ўз максадларимизга етиш учун халкка таянамиз. Зеро, максадимиз хам халкнинг хуррияти ва фаровонлигидир. Режаларимизни кўллаб кувватлашни истаганларга мурожаат киламан. Билингки, «Бирлик» ва унинг гояларини кўллаб кувватлашнинг энг самарали йўли — унга аъзо бўлиш. Куч бирликда, дейди халкимиз. Келинг, кучларни «Бирлик»да бирлаштирайлик.

Ичида партия рахбарларининг исмлари ва баъзи фоторасмлар хам берилган буклет хозирча 1 мингга якин нусхада чикарилиб, таркатишга бошланди. Унинг сони давомли ошириб борилади.