Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
«Бирлик»чи устидан суд яна Поп туманига «ўтказилди»
Кеча Наманган тумани суди «Бирлик»нинг Наманган вилоят ташкилоти раиси Мамадали Карабоевнинг «ишини» кўришга бошлади. Аммо, кораловчи тарафнинг гувохлари Поп туманидан яшайдиган одамлар бўлгани учун, уларга кулайлик тугдириш максадида, Наманган туман суди ўз мажлисларини Поп туманида давом эттиришга карор килиб, 8 сентябргача танаффус эълон килди.
Ўзбекистон судларининг ишларидан хайрон коласан, деб хабар беради мухбиримиз. Мамадали Карабоевнинг иши унинг ўзини талаби билан Наманган туманига ўтказилганди, чунки иш Поп тумани рахбарларининг ташаббуси билан очилгани учун, туман суди уларнинг таъсири остида колиши табиий эди. Вилоят суди адалат ўрнатган каби харакат килиб, ишни Наманган туманига ўтказди, аммо энди гўёки Наманган туман судининг ўзи мажлисини Поп туманида ўтказишга карор килди.
