Мухолифат «Бирлик» байроги остида бирлашмокда: илк кадамлар

Кеча, 22 декабрда «Бирлик» Партияси Кашкадарё вилояти кенгаши томонидан уюштирилган минтакавий кўшма конференция «Мухолифатни бирлаштириш конференцияси» деб аталди. Партиянинг Каршидаги офисида чакирилган мазкур анжуманга Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидан хам мухолифатчилар келишди. Кун тартибидаги асосий масала – «Бирлик» байроги остида ягона конструктив мухолифатни ташкил этиш, фаолиятни жонлантириш масаласи эди. «Бирлик» Партиясининг Кашкадарё вилояти ташкилоти раиси Дайнов Ташанов бошкарган мажлис катнашчилари бу хусусда кизгин, аммо амалий бахс-мунозаралар килишди.

Ўзбекистон инсон хукуклари жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Холида Шойимова мухолифатнинг бирлашувини бугунги куннинг энг долзарб масаласи дея бахоларкан, бошка сафдошларни хам шуни идрок этиш, бундай саъй-харакатларни кўллаб кувватлашга чакирди. «Озод дехконлар» партияси Кашкадарё вилояти кенгаши раиси Яшин Расулов эса бу сайловда бой берилган имкониятларни икки йилдан сўнг ўтказиладиган Президентлик сайловларида такрорламаслик мухим эканини кайд этди. Йигилиш катнашчилари «Бирлик» Партиясининг сайловларни бойкот килиш эмас, бу кампаниядан охирги дакикагача сиёсий максадларда фойдаланиш тактикаси жуда тўгри бўлганини хам таъкидладилар.

Мазкур анжуманда катнашиш учун Каршига келган сайловлар бўйича халкаро кузатувчи, юрисприденция буйича эксперт, АКШлик Ханс Брчлер мухолифатда жонланаётган бундай харакатга юкори бахо берди. У мамлакатда мухолифат бирлашувининг ахамияти сайловлардан кам эмаслигини эътироф этди.

20 кишидан ортик мухолифат етакчилари иштирок этган минтакавий конференция тегишли харакат дастури хамда баёнот кабул килди. Унга кўра, бундан сўнг Жанубий минтакадаги мухолифат аъзолари ягона стратегик максад остида иш олиб борадилар. Сайлов жараёнларини мустакил кузатувчилар сифатида кузатадилар, инсон хукуклари топталган нукталарда бахамжихат харакат киладилар.

Бирлашган мухолифатнинг конференциясида оммавий ахборот воситалри ходимлари билан биргаликда Ўзбекистонга сайловларни кузатиш учун келган Ноилз Ганнер Сонг Станд (Норвегия) хамда Жозефф Труз Дейл (АКШ) лар хам иштирок этди.