Ургутда хам «бирлик»чиларга тазйиклар ўтказишга интилмокдалар

«Бирлик» Партияси Самарканд вилояти ташкилотининг рахбари Холикназар Ганиев 10 январь куни Ургут туманида хам партия таъсисчиларининг имзоларини текшириш жараёнида уларга тазйиклар ўтказилаётганидан хабар топгач, 11 январда бу ерга келиб ахвол билан танишганини самаркандлик мухбиримизга билдирди. Маълум бўлишича, Адлия бошкармаси ходимлари имзоларни хакикийлигини текшираётганда конунга хилоф, одамларни чалгитвчи ва кўркув-хадик уйгатадиган саволлар беришган.

Холикназар Ганиев Ургут туманида имзо тўплаш жараёнида бевосита катнашган Омон Салохитдинов, махаллий хукук химоячиларидан С.Бўлатов ва К.Гафуровлар билан биргаликда шу ерлик хусусий нотариус Бердимурод Махмудов билан учрашди. У киши Ургут шахрининг «Чорраха» махалласи оксоколи Гаффор Эргашев билан уйма-уй юриб таъсисчиларга «Бу имзо сизникими?», деб сўраш билан чекланиш ўрнига «Сиз Бирлик партиясига киришни сўраб ариза берганмисиз?» деган савол билан мурожаат килганини тан олди. Масаланинг махияти шундаки, таъсисчилар партияга кириш учун ариза бермайдилар, уларнинг умумий рўйхатдаги имзоси етарлидир. Шу сабабли, юкоридаги савол чалгитувчи бўлиб, хамма унга, табиий, «Йўк» деб жавоб берган. Бу жавоб эса, хукумат одамлари томонидан одамлар «Бирлик»га кирмаганларини тасдикловчи факт сифатида фойдаланилмокда.

Бердимурод Махмудов текшириш вактида таъсисчилардан «Сиз нима учун бу партияга кириш учун ариза берасиз?» саволига жавобан тушунтириш хатлари хам ёздириб олганлигини мамнуният билан таъкидлади. Холикназар Ганиев унга «Тушунтириш хати бирор айб иш килинган холда ёзилади, партияга кириш, сизнингча, айб ишми, нима учун бундай ноконуний ишни килдингиз?» деб сўраганда нотариус огзини очолмаган.

Сўнгра «бирлик»чилар Ургут туман давлат нотариуси Шахоб Хайдаров билан учрашдилар. У олдинги имзо текшириш кампаниясида «бирлик»чилардан олган танбехидан тўгри хулоса чикарган шекилли, бу сафар ўзини бу ишдан четга олганлигини айтди. Олдинги сафар у одамларни «Сизлар нега бу партияга кўшилдинглар, сизлар билан МХХ шугулланади» деб кўркитган эди. «Бирлик» Партияси бу фактни Адлия вазирлиги устидан Олий Судга берган аризасида тилга олган ва Шахоб Хайдаровни гувох сифатида судга чакирилишини талаб килганди.

Бўлаётган вокеалар шуни кўрсатмокдаки, деб ёзади мухбиримиз, «Бирлик» фаоллари жойларда карши хужумга ўтиб «адлия»чилар ва уларнинг ёрдамчиларни ўзларини химоя этишга мажбур килмокдалар. Айнан шу жараёнда «Бирлик» сиёсий партия сифатида тобланмокда, кучаймокда. Бу фаолият давом эттирилиши лозим.