Хукук химоячилари мухолифат сафида бўлишлари керак

Шу кунларда, деб хабар беради «Харакат»нинг Россиядагм вакили Бахром Хамроев, «Мемориал»нинг кароргихида «Хокимият ва биз» мавзусига багишланган йигилиш бўлиб ўтди. Бундай йигилишлар кайта куриш йиллари анъанавий бўлиб, кейинчалик тўхтаб колганди. Россиядаги вазият бу анъанани тиклашни талаб килмокда. Энди бу йигилишлар ойда бир марта ўтказилиб борилади.

Йигилиш катнашчилари Россияда демократияни оёк ости килиш ва диктатурани тиклаш хавфли нуктага етиб келганини гапирдилар, мухолифат ўз фаолиятини жиддий ўлчовда жонлантимаса, вазият бундан хам ёмонлашишини таъкидладилар.

Машхур хукук химоячиси, Россия Думасининг собик депутути Сергей Ковалев хусусан шундай деди: «Хукук химоячилари ўзларини сиёсатга аралашмайдиган бетарафлар килиб кўрсатишга уринишлари модага айланди. Бу мутлако хато иш. Диктатура шароитида хукук химоячилари хукуматдан ва мухолифатдан барафар узокликдан туришлари мумкин эмас. Хукук химоячилари мухолифат билан бирга эканликлари очик айтишлари лозим, биз ўзимизни мухолифат деб эълон килишимиз керак».

Мен бу каби гапларни «Бирлик» Партиясининг раиси Абдурахим Пўлатдан кўп марта эшитгандим, дейди Бахром Хамроев. Абдурахим аканинг хукук химоячиларини мухолифат билан бирга бўлишга чакришлари баъзи ижобий натижалар берганди. Сергей Ковалевдек инсоннинг шу йўналишдаги тавсиялари Ўзбекистонда мухолифат билан хукук химоячиларининг якинлашишини жадаллаштиради, деб умид киламан.