Абдурахим Пўлат: Путин киргиз инкилобини феълан тан олиши ижобий кадам

Россия президенти Владимир Путин Киргизистоннинг янги хокимиятини расман бўлмаса хам феълан тан олди. Путиннинг матбуот котибияти таркатган хабарга карганда, бугун Россия президенти Киргизистон президенти вазифасини бажарувчи Курманбек Бакиев билан телефонда гаплашган ва бу мамлакатда вазиятни баркарорлаштиришга ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирган. Бу Россия томонидан Киргизистоннинг янги хукуматини феълан тан олишдир.

Бу хусусда «Бирлик» Партияси раиси Абдурахим Пўлат шундай дейди: «Путиннинг бу кадами гоят ижобий. Аслида, бундай кадамни Киргизистоннинг кўшнилари Ўзбекистон ва Козогистон биринчи бўлиб килишлари лозим эди. Хали хам кеч эмас. Ўзбекистон тезлик билан Киргизистоннинг янги хукуматини расман тан олиши керак. Эртами кеч бу иш килинади. Яхшиси буни бугунок килиш».

Путиннинг матбуот котибияти Аскар Акоевнинг Москвага келганини хам тан олди.