Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
«Бирлик» Партиясининг Марказий Кенгашида
Бугун Тошкентда «Бирлик» Халк Харакати Партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Мажлисда телефон оркали катнашган партия раиси Абдурахим Пўлатни хам хисоблаганда, бу ерда Марказий Кенгашнинг 38 аъзосидан 22 киши бор эди. Партия раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймон раислик килган мажлиснинг Кун тартибига асосан 2 масала киритилди:
1. Адлия вазирлигининг «Бирлик»ни рўйхатга олишни яна оркага сурувчи 4 апрель (2005 йил) хатидан келиб чикиб килинадиган ишлар;
2. «Давра Кенгашининг» фаолиятини жонлантириш ва унга карши тузилаётган структураларга муносабат билдириш.
Мухокамалар давомида Хамдам Сулаймон Адлия вазирлиги томонидан берилган жавобнинг юзаки, сохта маълумотларга асосланганлигини эътироф этди. Партия Бош котиби Васила Иноят мазкур жавоб ва париянинг фаолиятини жонлантириш борасида партия раиси Абдурахим Пўлатнинг Марказий кенгашга йўллаган мактубини ўкиб эшиттирди. Мазкур масала юзасидан сўз олган партия раиси ўринбосари Дайнов Ташанов Адлия мутасаддиларининг харакатларига жавобан камида 150-200 киши иштирокида норозилик пикети уюштиришни таклиф этди.
Марказий Кенгашининг мухокамалардан кейин биринчи масала бўйича кабул килинган карорида Адлия вазирлигининг 4 арель билан белгиланган хати «Сиёсий партиялар хакидаги» конунга зид бўлганлиги учун, уни расмий жавоб сифатида тан олмаслик, вазирлидан конун доирасида жавоб талаб килиш ва керак бўлса, масалани Олий Судга олиб чикиш лозимлиги таъкидланган. «Шу билан бирга, — дейилади карорда, — Адлия вазирлигига ва ўз мамлакатимиз хамда дунё жамоатчилигига «Бирлик» Партиясининг тарафдорлари етарлича эканлигини кўрсатиш максадида Ўзбекистон конунлари доирасида турли оммовий тадбирлар ўтказиш максадга мувофик деб топилсин». Мухбиримизнинг фикрича, гап пикет ва митинглар ўтказиш хусусида кетмокда.
Иккинчи масала бўйича, мухокамалардан сўнг, «Бирлик»нинг ташаббуси билан тузилган Ўзбекистон мухолифат партиялари ва хукук химоячиси ташкилотларининг «Давра Кенгаши» фаолиятини кескин жонлантиришь лозимлиги хусусида бир фикрга келинди ва тегишли карор кабул килинди. Мухокамалар вактида шу нарса маълум бўлдики, бир гурух тарафидан «Куёшли Ўзбекистоним» номли коалициянинг тузилиши хусусида таркатилаг бир бирига чалкаш маълумотлар хакикатдан узок экан. Масалан, бу коалиция номидан таркатилган Меморандумга Искандар Худайберганов ва яна бир катор кишилар умумaн кўл кўймаганлар. Мажлис катнашчиларига Хамдам Сулаймон ўкиб берган Искандар Худойбергановнинг раддия хатида айтилишича, бундай коалиция тузилмаган, бу хабарни таркатганлар шунчаки фикр алмашишларни ўз фойдаларига ишлатиш ва балки провокация уюштириш ниятида бундай ишга кўл урганлар. «Бирлик» Марказий Кенгашининг аъзолари, агар бу маълумотлар хакикатдан провокация бўлса, у «Давра Кенгаши»га ва у оркали обрўси кун сайин ошиб бораётган «Бирлик» Партиясига карши уюштирилган акциядир, деб хисобладилар
