Хамдам Сулаймoн Кўконга кайтиб келди

.

Кечаги хабаримиздан маълумки, «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймон кеча Кўконда биринчи сўрок килингандан кейин бугун Мархамат туман милициясига чакирилган эди. Мухбиримиз хозиргина у билан телефонда богланиб вокеаларнинг кандай кетаётганини ўрганди. «Бирлик» Партиясининг Андижон хунрезлиги хусусидаги 15 май Баёнотномаси бўйича очилган жиноий иш доирасида 3 нафар Мархаматлик хукук химоячиси (улардан 2 киши «Бирлик» фаоллари) ва Шахрихонлик 2 «Бирлик» фаолига Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 3 моддаси билан айбнома эълон килинган. Хамдам Сулаймон ва Музаффармирзо Исхоков бу иш бўйича гувох сифатида сўрок килинмокдалар. Хамдам Сулаймон кун бўйи Марахамат туман миршабхонасида бўлди ва бироз аввал уйига кайтиб келди.