Самаркандда «Давра кенгаши»нинг вилоят бўлими йигилиш ўтказди

Кеча Самаркандда бўлиб ўтган йигилишда махаллий мухолифатчилар ва хукук химоячилардан ташкари «Эзгулик» жамиятининг Тошкентдан келган вакили Сухроб Исмоилов хамда «Эрк» партияси фракцияларидан бирининг Тошкентдан келган вакили Дилором Исокова катнашдилар. Мажлисда хозирги огир вазиятдан келиб чикиб, хамма демократик кучларнинг бир бирлари билан келишиб фаолият олиб боришлари кераклиги хусусида умумий гаплар бўлди.

Бугун «Бирлик»нинг Самарканд вилоят ташкилоти раиси Холикназар Ганиев билан телефонда гаплашган партия раиси Абдурахим Пўлат бу йигилишнинг хам аввалгилари каби умумий мавзуда бўлганлигидан хайронлигини билдирди. Хозир хамма (Давра кенгаши хам, конгрессчилар хам турли коалициялар хам) умумий шаклда бирлашиш хусусида гапириш билан чекланмокда, деди у. Вахоланкки, одамзод жамиятлашишга бошлангандан бери бирлашиш гояси мавжуд. Биз сиёсатчилар хозир конкрет кадамларни гаплашишимиз, режалар тузишимиз лозим. Шу кунларда мухокама килинаётган «Давра кенгаши» баёнотининг лойихаси хам умумий гаплардан иборат. Мавжуд ташкилотларнинг турли структураларга бирлашиши вактинча (акс холда бутунлай бир ташкилотга бирлашиш лозим бўларди) ва маълум бир максад атрофида бўлади. Демак, айтилаётган Баёнотда «Давра кенгаши»нинг максади келаётган президентлик сайловларига тайёрланиш, мухолифатнинг умумий номзоди хусусида келишиш, балки биринчи турда турли номзодлар бўлиши мумкинлигини тан олиб, кейинги турда энг кўп овоз олган мухолифат номзоди атрофида бирлашиш эканлиги аник шаклда ёзиб кўйилиши керак. Бунинг устига баёнот лойихаси рус тилида тайёрлангани биз учун мутлако кабул килиб бўлмайдиган нарса. Асосий хужжатларимиз ўзбек тилида бўлиши шарт.

Абдурахим Пўлат ва Холикназар Ганиев кейинги боскичларда килинадиган ишларни маслахатлашдилар.