Cамарқандда “Бирлик”нинг вилоят ташкилоти йиғилишини ўтказтирмадилар

Президент сайловлари га тайёргарлик масалаларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкентда 3 июнь куни ўтказиладиган “Бирлик” Партияси Марказий Кенгаши мажлиси олдидан вилоят ташкилотларида йиғилишлар режалаштирилганди. Бундай мажлислар бир неча вилоятда, хусусан Қашқадарёда бўлиб ўтди ҳам.

Самарқанддан олинган хабарга қараганда, бу вилоят Кенгашининг мажлиси 14 майда ўтиш керак эди. Аммо, бу хусусда Кенгаш аъзоларига хабар берилгач, вилоят ташкилотининг раиси Холиқназар Ғаниевнинг атрофида яна пойлоқчилар ғимирлаб қолишди. Шундай бўлса ҳам, ўтган йили икки марта МХХ томонидан ўғирлаб кетилган, бир марта 15 кунга маъмурий қамалган, иккинчи марта 10 кун номаълум бир жойда яширинча ушлаб турилгандан кейин дўқ-пўписалар билан қўйиб юборилган Ҳолиқназар ака, мажлисни тўхтатмасликка қарор берди.

Аммо, 14 майда Самарқанд шаҳрининг мажлис белгиланган ерига Холиқназар Ғаниевдан бошқа ҳеч ким келмади. У киши уйига қайтиб келгач, бирин кетин сафдошларидан телефонлар келабошлади. Масалан, партия вилоят ташкилоти раисининг ўринбосари, партия МК аъзоси Абдумалик Умурзоқовнинг айтишича, У Самарқанд шаҳрига қараб йқлга чиққанида, уни миршаблар автобусдан тушириб олишган ва бугун ҳеч қаерга кетишига рухсат бермасликларини айтиб орқага қайтаришган.

Шу сабабли партия ташкилотининг мажлиса бошқа кунга кўчирилди.