«Эрк» сайтига хаккер оралади

«Эрк» демократик партиясининг «www.erkinfo.com» сайти хаккерлар ҳужумига дуч келди. Сайтнинг меҳмонлар китоби бўлими ҳамда янгиликлар қисмида бехаё суратлар, эротик ҳикоялар пайдо бўлди. Ҳозирда сайт уларнинг бир қисмидан тозаланиб, Интернет саҳифаларига қайта қўйилди. Сайт веб муҳаррирининг билдиришича, саҳифанинг ташрифчилар учун ажратилган қисмида «Эрк»нинг фракцияларидан бирининг лидери Салой Мадаминов шахсини улуғловчи чақириқлар, айни пайтда Жаҳонгир Муҳаммад ва Самад Муродлар шахсини камситувчи уятсиз, бехаё сўзлар пайдо бўлмоқда экан.

Бир вақтлар «Бирлик» сайти ва унинг меҳмонлар китоби ҳам турли хаккерлар ҳужуми билан бирга мадаминовчилар гуруҳининг бепарда сўзлари билан сийланиб келганди.