Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
“Бирлик” лидерининг Хельсинки Комиссиясидаги нутқи сайтимизда
“Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат тарафидан АҚШнинг Хельсинки Комиссиясида берилган баёнот матни инлиз тилида эди. Бугун шу баёнотнинг матни “Ҳаракат” таҳририяти томонидан русчага компютер программаси ёрдамида таржима қилинди ва сайтимизга қўйилди. Ўзбекчага таржима қилувчи программа қўлимизда бўлмагани учун, баёнотнинг ўзбекча матнини тайёрлай олмадик.
Абдураҳим Пўлатнинг “Ўзбек мухолифати тарқоқ, шундай бўлса ҳам курашини давом эттирмоқда, аммо Ғарбдан ёрдам йўқ” номли мақоласи билан сайтимизнинг Бош саҳифасидаги “Ўзбекистонда сайловлар” рукнида танишиш мумкин.
Брифингда қатнашган Салой Мадаминов, Ғулом Умаров ва Марта Олкоттларнинг нутқларини инглизча матнлари “Ҳаракат” агентлигида бор. Биринчи икки кишининг нутқида бирор одамни қизиқтириши мумкин бўлган нарсанинг ўзи йўқ. Шу сабабли уларни таржима қилиб сайтга қўйишнинг маъноси йўқ деб ҳисобладик. Уларнинг нутқини бирон бир қиймати бўлса, уларнинг ўзлари уларни эълон қилишсин. Ўшанда ҳар ким фикримизнинг тўғрилигини ўзи кўрган бўларди.
Марта Олкоттнинг нутқи эса яқинда сайтимизда эълон қилинади.
Хельсинки Комиссиясидаги брифинг ҳақида 25 июлда оператив хабар берарканмиз, йиғилиш собиқ “эрк”чилар тарафидан жанжалга айлантирилмоқчи бўлганини тилга олган эдик. Абдураҳим Пўлатнинг айтишича бунга унинг баёнотидан ҳам кўпроқ, савол-жавоб пайтида айтган гаплари сабaб бўлган. “Бирлик” раиси ўшанда, хусусан, шундай депти: “Ғарбнинг ўзбек демократларига етарлича эътибор бермаётганининг сабабини, “Эрк” партиясининг Салой Мадаминов бошчилигидаги фракцияси қилаётган ишлардан ҳам қидириш керак. Мана бугун кўрганингиз каби, бу партия сайтларида Ғарбнинг яқинда маънавиятсизлик оқибати ҳалок бўлиши, фақат Ислом демократияга уйғун эканлиги, демакки, христианлик ва бошқа динлар демократияга уйғун эмаслиги ўзбек тилида ёзилади-да, бу ерга келиб, улар рус тилида айнан шу Ғарбдан ёрдам сўрайдилар. Маънавиятсизлик мана шунинг ўзидир. Бундай шароидта Ғарб бизга ишонадими? Йўқ. Қолаверса, Ғарбнинг бунга ишониш ишонмаслигидан қатъий назар, биз ўзимиз бундай маънавиятсизликка қарши курашишимиз керак. Биз ўз сафларимизни ўзимиз тозалашимиз керак ва биз, мана бугун ҳам бўлгани каби, тозалаш ишини олиб бормоқдамиз ва буни давом эттирамиз”.
Бундай шармандали аҳволга тушган Салой Мадаминов, Отаназар Орипов ва Сулаймон Муродовларни тушуниш мумкин. Улар Абдураҳим Пўлатнинг гапларидан биронтасига жавоб беришга қодир бўлмаганлари сабабли, уларнинг олдида икки йўл бор эди. Мардлик кўрсатиб, ўзини ўзи осиш ёки номардларча, бу мажлисни бозордаги лўлиликка айлантириш. Улар иккинчи йўлни танладилар.
Бундан бир неча йил аввал ҳам Вашингтонда бўлган бир йиғилишда, Салой Мадаминов ҳамманинг олдида Абдураҳим Пўлатга бақириб кетиб, шарманда бўлганини аввалги хабарларимизда айтгандик. Бу сафар Салой Мадаминов ўзини босишга ўрганганини кўрсатди. Бақирмади, aммо, Абдураҳим Пўлатнинг олдига келиб, у билан муносабатларини очиқламоқчи бўлди, унинг имо-ишоараси билан Отаназар Орипов ва Сулаймон Муродов ҳам “енгларини шимара бошладилар”.
“Мен бироз вақт бериб, улар воқеаларни муштлашишга қадар олиб боришларини кутсам бўларди, — дейди Абдураҳим Пўлатнинг ўзи. — Дарҳол кўз олдимга Жанубий Корея ва Япония парламентларида бўлиб турадиган, яқинда Украина Радасида бўлган муштлашишлар келди. Бундай шармандаликни ўз уйимизда қилганимиз яхши” деган фикр остида мажлис раисидан узр сўраб, йиғилишни тарк этдим.
Тўғрисини айтса, собиқ “эрк”чиларни тушуниш ҳам мумкин. Чунки, ҳали одам боласини ҳеч ким бунчалик пасткашликда айблаб, фактлар билан шарманда қилмаган бўлса керак. Шу сабабли ҳам, бу мажлис ўзбек сиёсатчилигидаги муҳим воқеа сифатида тарихга киради.
Шуни алоҳида айтиш керакки, мен бу йиғилишдаги нутқимда 53-54-чиларга қўйилган айблар, демократик мухолифатнинг ҳамма кўзга кўринган лидерлари билан маслахатлашилгандан кейин, ўша минбардан айтилди. Қўрқмасдан айтиш мумкинки, 2006 йил 25 июнь куни ҳақиқий демократлар билан ҳизбу-таҳрир типидаги “ демократлар” ораси расман очилди.
Бундан буён мухолифатга келаётганлар, қайси тарафда бўлишларини аниқ белгилаб олишлари керак”.
