Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
«Бирлик» фаолининг тергови ниҳоясига етди
Бугун, 20 сентябрда Жиззах вилояти ИИБда товламачилик жинояти билан айбланаётган “Бирлик” партияси Марказий Кенгашининг аъзоси, журналист Улуғбек Ҳайдаровнинг адвокати Ғиёс Номозов икки куннинг ичида терговнинг ниҳоясига етганини маълум қилди. Адвокатнинг билдиришича, Улуғбек руҳан тетик, соғ-саломат экан. У ўзига қўйилаётган айбловларни тан олмаяпти. Гарчанд, тергов ҳаракатлари ҳимоячи иштирокисиз олиб борилган бўлса-да, Улуғбек саволларга тийрак жавоб қайтарган.
Улуғбекнинг тергови яшин тезлигида ниҳоя топиши журналист атрофида бўлаётган шов-шувлар билан боғлик бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз. Бу хусусда дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борган ИИБ терговчиси, милиция подполковниги Исмоил Шокировга телефон орқали килган мурожаатимиз оқибатсиз қолдирилди. Адвокатнинг айтишича, эрта-индин суд ҳам бошланиши мумкин.
“Бирлик”нинг сайланган органларидаги фаолларига Наманган, Жиззах ва Бухорода бараварига тазйиқлар бошланиши тасодифий бўлмаса керак. Шу кунларда Ўзбекистон ичида ўз фаолиятини жонлантинришга уриниаётган ягона мухолифат ташкилотини ҳам нейраллаштириб қўйиш режалари бор эканлиги кўриниб турибди. “Бирлик”га қарши бошқа турдаги провокацияларни ҳам кутиш мумкин.
