Европа Иттифоқи Москвани гуржиларни таъқиб этмасликка чақирди

Бугун Европа Иттифоқи Россиянинг Гуржистонга нисбатан оли бораётган сиёсатидан норози эканлигини билдириб, гуржиларни таъқиб этишни ва Гуржистонни блокада қилишни тўхтатишга чақирди. Бу хабарни тарқатган дунё агентликлари, чақириқ Путиннинг Финдандияда ЕИ раҳбарлари билан учрашишидан уч кун олдин қилинганига диққатни жалб этдилар.

Дунёда Гуржистонни Россия қаршисида ҳимоя қилиш кампанияси кучаймоқда. Бу кампанияни бошлаб берган АҚШга аввал Украина, кеча Литва қўшилганди, бугун ЕИ қўшилди. МДҲ давлатларида расмий доиралар бу масалада сустиликларини сақламоқдалар. Фақат “Бирлик” партияси 13 октябрдаги баёнотида очиқча гуржиларни ҳимоя қилиб, бундай мардларча қадам қилган бирдан бир ташкилот бўлиб қолмоқда.