“Бирлик” фаоллари Боймирза аканинг жанозасида қатнашиш учун йўлга чиқдилар

Партия раисининг ўринбосарлари Пўлат Охун ва Исмоил Дадажон Боймирза Ҳайитнинг хотирасига бағишлаб эртага эрталаб соат 10 да Германиянинг Кельн шаҳрида бўладиган йиғилиш ва соат 11 да бўладиган жаноза маросимига қатнашиш учун Швециядан йўлга чиқдилар. Уларга Қўқонлик партия фаоли Рафиқжон Ғаниев ҳамроҳлик қилмоқда. Бошқа партия фаоли Анвар Усмон Мюнхендан келиб уларга қўшилади.

Саёҳат ҳжжатлари ва виза масаласини вақтида ҳал қилолмаган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат дафн маросимида қатнашолмаслигини минг афсуслар билан билдирди.

Жаноза Кельндаги қуйидаги адресда жойлашган жомеда ўқилади: Venlar strasse, 160 (Osterreich kanal Strasse билан чорраҳада). Дафн маросими соат 12 да Калькер Фридхоф қабристонида бўлади. Тафсилотли маълумотлар учун Кельндаги Турк-ислои маданият марказига мурожаат қилиш мумкин, тел. 49-221-316010.