Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
“Бирлик”чилар Брюсселда
Германиянинг Кельн шаҳрида Боймирза Ҳайитнинг жанозасига қатнашган “Бирлк” фаоллари Пўлат Охун, Исмоил Дадажон ва Рафиқжон Ғани кеча кечқурун Бельгия пойтахти Брюсселга келдилар. Улар бу ерда 3-4 кун қолиб, Европа Иттифоқининг парламенти ва ҳукуматида (Еврокомиссияда) учрашувлар ўтказиб, “Европа Иттифоқи – Ўзбекистон” муносабатларини нормаллаштиришга оид масалаларни гаплашадилар.
“Бирлик”нинг мақсади, унингг бу хусусдаги баёнотидан ҳам маълум бўлгани каби, Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ҳукуматига таъсир ўтказиб, мамлакатимизда демократик жараёнларни жадаллаштириш ишига ҳисса қўшишни талаб этишдир.
Партия раиси Абдураҳим Пўлат Брюсселга етиб келган сафдошлари билан телефон орқали гаплашиб, қилиниши керак бўлган ишларни маслаҳатлашди. Унинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати Ғарб дунёси билан алоқаларни яхшилашга муҳтож. Шу сабабли, демократия тарафига баъзи қадамлар қилишга мажбурдир. Бугун “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг аъзоси Улуғбек Ҳайдаровни озодликка чиқариш ҳақида суд тарафидан чиқарилган қарорни ҳам шу маънода қабул қилиш керак. Ўзбекистон ҳукумати Европа Иттифоқи билан музокаралар арафасида Брюсселгача етиб келган “Бирлик”чиларнинг “тилини қисиш” учун шундай ҳаракатлар қилаётганига ҳеч шубҳа йўқ.
