Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
“Эзгулик” жамияти ўз мурожаатларига жавоб талаб қилмоқда
Бу ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг 11 ноябрда тарқатилган 59-чи сонли пресс-релизида айтилишича, “Эзгулик” Ўзбекистон Бош прокурори, Омбудсмани ва Инсон ҳуқуқлари Миллий марказига кўп марта хатлар йўллаб, уларда давлатнинг турли структураларида инсон ҳуқуқларинг қўпол равишда бузилишига оид фактлар кўрсатган ва айбдор шахсларга нисбатан чоралар кўрилишини талаб қилган. Аммо, унинг хатлари аксарият ўша қонунни бузаётган шахсларнинг ўзига кўриб чиқиш учун жўнатилган, натижада, ҳаётда ҳеч нарса ўзгармаган.
“Эзгулик” жамиятининг Очиқ хат шаклидаги бу пресс-релизида давлатнинг тилга олинган расмий идораларидан мавжуд қонунларга риоя қилиш, қонун доирасида қилинган мурожаатларга эътибор бериш, улар юзасидан тегишли ишлар қилиш талаб қилинади.
Ўзбекистонда ҳуқуқ давлати яратилмагунча, унинг муассасалари одамларнинг арз-додларига қулоқ солмайдилар, дейди мухбиримиз. Аммо, ҳуқуқ давлати ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, бунинг учун курашиш керак. “Эзгулик” каби ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар, “Бирлик” каби сиёсий партиялар фуқоролик жамияти ва ҳуқуқ давлати яратиш учун юрт ичида имкон борича курашмоқдалар. Улар билан таққослаганда, аввалги хабаримизда айтилган, Нью-Йоркдаги лўттибоз мухолифатчиларнинг қилаётган ишлари яна-да кулгили кўринади.
