Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
“Бирлик” сайтини бузган хакерлар Бельгия вазирлигининг сайтини ҳам буздилар
Ноябрь ойининг охирида хакерлар www.birlik.net сайтини бузишгани, сайтга фақат “Турк деганлар”, яъни “ўзини турк деб билганлар” маъносидаги сўзлар билан тўлатиб қўйишгани, бу каби системадан фойдаланган миинглаб Европалик ва Россиялик сайтлар ҳам худди шундай бузилганини билдирган эдик.
Бугун Associated Press агенлигининг хабар беришича, ўзини турк миллатяилари деб атаган хакерлар Бельгия Мудофаа вазирлигининг сайтини ҳам бузганлар. Бельгия расмийларининг билдиришича, бу сайтда махфий маълумотлар бўлмаган, сайт турк миллатчилари номиданУсмонли Императорлиги давридаги арманиларга қарши ўтказилган қатағонни оқловчи мақолалар билан тўлатиб қўйилган.
Бельгия вазирлиги ушбу ҳодиса бўйича прокурорликкка мурожаат қилибди.
