Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Абдураҳим Пўлат ва Носир Зокир партия фаолиятини жонлантириш масаласида мастлаҳатлашишди
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат бугун АҚШдан Наманганга телефон қилиб, партиянинг вилоят бўйича раҳбари вазифасини бажарувчи Носир Зокир билан суҳбатлашди. Авваламбор партия Марказий кенгашининг аъзоси, партия вилоят ташкилотининг раиси Мамадали Қорабоевнинг устидан олиб борилган суд жараёни ва ҳукм ўқилиши хусусида гаплашилди. Суд мажлисларида қатнашган Носир Зокир тафсилотли маълумотлар берди. “Бирлик” фаоллари ушбу масалада вилоят ташкилотининг Баёнотини тайёрлаш, Мамадали Қорабоевни ҳуқуқий йўллар билан ҳимоя қилишни давом эттириш хусусида келишдилар.
Сўнгра партиянинг вилоят ташкилоти фаолиятини жонлантириш, бу йил бўладиган президент сайлови кампаниясини самарали ўтказиш учун қилинадиган ишлар ҳақида гаплашган бирликчилар, конкрет ишларнинг режаларини муҳокама қилдилар. Керакли қарорлар аввал маҳаллий фаоллар билан маслаҳатлашилади ва сўнгра вилоят ташкилоти тарафидан расмийлаштирилади. Бунинг учун марказдан вилоят ташкилотига керакли миқдорда маблағ ажратилади.
Самарқандда демократларга қарши уюштирилган ҳужум бўйича ҳам вилоят ташкилоти ўз муносабабтини ишлаб чиқиш устида ишлайдиган бўлди.
