Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
“Бирлик” лидери Қурултойга тайёргарчиликлар доирасида Мараказий Кенгаш аъзолари билан суҳбатлашмоқда
“Бирлик” Партиясининг Марказий Кенгаши сўнги мажлисида (11 ноябрь 2006 йил) партиянинг набатдаги Қурултойини ўтказиш ва бу йил бўладиган президент сайловида қатнашиш масалалари бўйича тегишли қарорлар қабул қилиганди. У қарорлар сайтимизда ўз вақтида эълон қилинган, истаганлар улар билан Хабарлар арихивида танишиши мумкин.
Шу қарорларнинг қандай бажарилаётгани ва олиб борилаётган ишлар ҳақида партия раиси Абдураҳим Пўлат бир қатор вилоят ташкилотлари раислари билан телефон орқали гаплашгани ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича, куни кеча у партия Марказий Кенгашининг Тошкент шаҳридан сайланган аъзоси, ҳозир сиёсий қочқин сифатида Швециядан яшаётган Набибулла Норбўтаев билан гаплашган.
Набибулла ўз фаолияти билан кўпроқ Тошкент вилояти ишларига яқин бўлгани сабабли, Абдураҳим Пўлат ундан вилоятдаги ишларни жонлантиришда фаоллик кўрсатиш лозимлигини таъкидлаб, шу йўналишда қилинадиган ишларни маслаҳатлашди. Партия ташкилотининг вилоят раҳбарияти билан доимий алоқада эканлигини билдирган Набибулла Норбўтаев бундан кейин ҳам шу йўналишда фаолиятини давом эттиришини айтди. Улар шу кунда юрт ташқарисида яшаётган “Бирлик” фаолларининг асосий вазифаси Ўзбекистондаги сафдошларига ҳар қандай моддий ва маънавий ёрдам уюштириш бўлиши кераклиги хусусида келишдилар.
Абдураҳим Пўлат бу йил бўладиган президент сайловига доир Мараказий Кенгаши қарори ўзгармас эканлигини таъкидлар экан, бошқа мухолиф гуруҳлар билан ҳамкорлик масаласида ижобий ўзгаришлар кам бўлгани сабабли, бугун “Бирлик” ўз номзоди билан сайловда қатнашиш эҳтимоли ошиб бораётганини гапирди. Эслатиб ўтамиз, “Бирлик” Партияси Марказий Кенгаши партия номидан Абдураҳим Пўлатнинг номзодини президентликка кўрсатиш хусусида қарорни тасдиқлаган.
“Бирлик” лидери шу кунларда Марказий Кенгашнинг ҳамма аъзолари билан шахсан гаплашиш ва партия интизоми доирасида олинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш борасида суҳбатлар ўтказиш ниятида.
