“Бирлик” тарафдорлари чақириғимизга қулоқ солишмади, Абдураҳим Пўлатни мухолифат лидери деб эълон қилишди

9 майдаги хабаримизда “Исёнкор” сайтини юритувчи фирибгарлар Каримов режимидан ўрнак олиб, ўз сайтларида бир қатор саволлар бўйича бошланган сўровномадаги энг принципиал саволларнинг жавобига кўра “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат лидерлик қилаётганини кўргач, 53-54 лақабли хўжайинлари Салой Мадаминга берилган овозларни сунъий равишда ошириб қўяётганларини фош қилгандик ва “Бирлик” тарафдорларини бу масхарабозлик сўровнамасида иштирок этмасликка чақиргандик.

Аммо, воқеаларнинг давоми кўрсатдики, бу хабар “Бирлик” тарафдорларини ғазабини келтириб, бу сўровномада янада фаолроқ қатнашишга ундаган. Биз бу сўровнома билан бошқа қизиқмаслигимизни билдирган бўлсак ҳам, мухбримизнинг сўнгги кунларда тўплаб борган маълумотларини кўргандан кейин, уларни яна бир марта эълон қилишга қарор қилдик.

Бугун эрталаб Тошкент вақти билан соат 9 да олинган сўнгги рақамларни ҳам ҳисобга олсак, натижа қуйидагича.

“Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” саволи бўйича:

………………………………………….29.04_1.05_2.05_3.05_4.05_5.05_6.05_7.05__9.05_10.05_11.05

Абдураҳим Пўлат деганлар сони: _39__50___67__75___82___93__95__98___167___174__217
Салой Мадамин деганлар сони: __49__49___79__79___79___80__80__119__151___179__187

“Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?” саволи бўйича:

…………………………………………..29.04_1.05_2.05_3.05_4.05_5.05_6.05_7.05_9.05_10.05_11.05

Абдураҳим Пўлат деганлар сони: _23___38___50__60__69___77__78__83__152___157__200

Салой Мадамин деганлар сони: __53__ 53___66__66___66__66__66__130__145__168__173

Лидер бу объектив категория, лидер кимлигини 53-54-чилар ўз сайтларидаги счетчикларга овозлар қўшиб қўйиш йўли билан белгилолмайдилар. Ўзбекистонда амалда фаолият кўрсатаётган “Бирлик” раиси бутун мухолифатнинг ҳам лидери эканлиги шубҳасиздир.

Сайтларни кузатиб боринг, бир неча соатдан кейин Европа ўйғонгач, 53-54-чи фирибгарлар ишга тушганларини, яъни сўровнома натижаларни яна ўзгартиришга бошлашганини кўрасиз. Бу уларнинг табиатидан келиб чиқадиган ишлар. Сайтларида сўровнома очибдиларки, ўз шефларини биринчи қилиб кўрсатиш учун унинг фойдасига овозлар қўшиб қўйиш билан шуғулланишади. Бизнинг аввалги хабарларимизда бу иддао фактлар билан исботланган. У фирибгарлар сўровномадаги саволларнинг бири учун берилган жавоб фойдасига биратўласи 500 овоз кўшиб қўйишдан ҳам тортинишмаганини кўрсатиб бергандик.

Ҳамма тарафдоралримизга яна мурожаат қиламиз, бундай ўйинларда иштирок этманг, бундай лўттибоз сайтлардан узоқроқ туринг.