Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Путиннинг яна бир ғалабаси: Марказий Осиё гази Россиядан оқади
Бугун Туркаманистонда меҳмон бўлиб турган Владимир Путинга Қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев қўшилди. Уч мамлакат президентлари Марказий Осиё газини Россиия орқали ташийдиган Каспийбўйи газқувурини қуриш тўғрисида принцип ўлароқ келишдилар. Бу ерда имзоланган 3 декларация шуни тасдиқлайди. Лекин бу хусусдаги шартнома уч мамлакатнинг ҳукуматлари 1 сентябргача тегишли тайёргарлик ишларини бажаришгандан кейин имзоланади.
Россиянинг нефть ва газ масаласидаги монопоиясини бузиш учун ҳаракат қилаётган Ғарб давлатлари мағлубиятга учрагандек кўринади. Аммо, бу масалада охирги нуқтани қўйишга ҳали эрта. Бугуноқ Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов бунинг ишоратларини берди ва Каспийбўйи газқувурига альтернатива сифатида Транскаспий газқувури лойиҳаси ҳали ҳам кун тартибда борлигини айтди. Россиянинг саноат ва энергетика вазири Виктор Христенко дарҳол бу лойиҳага қарши эканликларини анлатувчи гаплар гапирди. Унга кўра, Транскаспий газқувури иқтисодий истиқболгаэга эмас, у сиёсий мақсадлар йўлидагина қурилиши мумкин.
Рус эксперлари “агар Каспийбўйи газқувури қурилишга бошланса, Транскапий газқувури лойиҳасига крест қўйидаи” демоқдалар.
Аммо, бу динамик дунёда ҳамма нарсани кутиш мумкин. Марказий Осий мамлакатлари “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлар узоқ вақтлардан бери айтиб ва ёзиб келаётганидек “Марказий Осиё Бирлиги” шаклида бирлаша бошласалар, улар табиий равишда Россия монополиясидан қутулиш учун Транскапий газқувури масаласига қайтадилар. Табиий, бу лойиҳанинг сиёсий мақсадлари борлигига шубҳа йўқ, аммо у газ ташиш йўлларини диверсификация қилиш (турлилаштириш) нуқтаи назаридан ҳам катта иқтисодий аҳамиятга эга бўларди.
