Ўзбек мухолифатчилари Стокголмни забт этишди

Мамлакатда истиқлол тантаналари “базм” қилинаётган пайтларда мухолифатнинг “Бирлик” ва “Эрк” партиялари фаоллари Швеция пойтахти Стокголмдаги Риксдаг майдонида анчайин йирик пикет ўтказдилар. Ўзбекистон ичида фаолиятларини тўхтатиб бўлган “Эрк”нинг 53-54 чилар қаноти фаоллари томонидан ташкил этилган пикетда “Бирлик”чилар билан биргаликда мустақил журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам иштирок этишди. Пикетчилар талабига кўра, Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан яна-да кескин талаблар қўйиши, Швед ҳукумати эса Иттифоқнинг бундай қарорга келишида босим ўтказиши лозим.

Пикетчиларнинг ғазаби, Ўзбекистондаги мазлум халқ изтиробини тушуниш мумкин, аммо ЕИ санкциялари оқибатида ЕИ — Ўзбекисгн муносабатларининг салкам ноль ҳолатига келиб қолганини ҳам назардан қочирмаслик лозим. Албатта, бундай аҳволдан Каримов режимигина манфаат кўрмоқда, шу боисдан ҳам ЕИ маъмурлари табиатан аламзада ҳуқуқ ҳимоячиларининг талабини ҳам ҳисобга олган ҳолда узоққа мўлжалланган стратегик қарорга келиши лозим, дейди мухбиримиз.