Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
“Бирлик” раисининг норасмий чақириғи
Партия раиси Абдураҳим Пўлат бугун ўз ташкилоти фаолларига норасмий чақириқ билан мурожаат қилди. Унинг қисқача мазмуни шундай.
Партия фаолиятинини юритиш, хусусан, келаётган президент сайловида иштирок этиш ҳаражатларини қоплаш учун турли манбалар қидираётганимиз ҳеч кимга сир эмас. Манбаларнинг бири сифатида тарафдорларимиздан хайрия тўплашни кўрмоқдамиз. Бу табиий нарса. Аммо, бу йўналишдаги ишларни маълум бир норма ва талаблар доирасида олиб бориш лозим.
Ҳозир шу масалаланинг икки нуқтасига ҳамманинг эътиборини қаратмоқчиман.
Биринчидан, бизга молиявий ёрдам берувчилар Ўзбекистон фуқарлоари бўлиши керак.
Иккинчидан, маблағ тўплаш жамоатчилик назорат қила оладиган даражада очиқ бўлиши шарт.
Ҳозир баъзи “Бирлик” фаоллари чет элларда яшаётган Ўзбекистон фқарорларидан партияга ёрдам дея маблағ тўплаганлари ва бу жараён партия назорати ташқарисида қолгани ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда. Бундай нохуш спекуляциларнинг олдини олиш учун ҳамма партия фаолларига мурожаат қиламан. Маблағлар банкда очилган ҳисоб рақамида тўпланиши керак. Шундай қилинсагина турли гапларнинг олди олинади.
Бунинг учун Ҳаракат сайтининг “Сайтимиз ўқувчиларига” бўлимида эълон қилинган АҚШ ва Швециядаги расмий банк ҳисобларидан фойдаланиш ҳам мумкин. Керак бўлса, бошқа ҳисоб рақамлари ҳам очиш мумкин. Муҳим бўлгани – тўпланадиган маблағларни назорат қила билишдир. Агар шундай қилмасак, бу иш блан шуғулланувчилар хусусида, ахир бир кун келиб, “болаларини ҳаромга катта қилди” каби кераксиз айбномлар тарқатилишининг олдини ололмаймиз. Дарвоқе, мен сафдошларимдан бирини бу хусусда огоҳлантирганман ҳам.
Мен шахсан ўзим айнан келажакада бўлиши мумкин бўлган айбномаларнинг олдини олиш мақсадида ҳам, хайрия тўплашни фақат ва фақат расмий банк ҳисоблари воситасида амалга оширмоқдаман. Шу сабабли, тўпланган маблағ ва унинг ҳаражатлари ҳақида ҳар доим расмий ҳужжатлар билан ҳисобот бероламан. Раис сифатида ҳамма партия фаолларидан ҳам шу шаклда иш олиб боришни талаб қиламан.
