“Бирлик” Партиясининг қурултойига тайёрланиш давом этмоқда

Партия раиси Абдураҳим Пўлат шу кунларда ўз ўрибосарлари Пўлат Охун, Дайнов Ташанов, Ҳамдам Сулаймонов, Холиқназар Ғаниев, партия Бош котиби Васила Иноят, вилоят ташкилотларининг раҳбарлари Адҳам Муҳитдинов (Фарғона), Носир Зокир (Наманган) билан телефон орқали гаплашиб, партиянинг навбатдаги қурултойини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни маслахатлашди. Шу ой ичида Қурултойнинг вақти, жойи ва вилоятлардан сайланадиган вакилларнинг сони хусусида бир қарорга келишга келишилди. Ундан кейин вилоят конференциялари ўтказишни бошлаб юбориш мумкин.

“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининнг оёғидан чалиш мақсадида уни қайтадан халқ ҳаракатига айлантириш ва ташкилотни динийлаштириш йўналишидаги уринишларга принципиал муносабат билдириш масаласи ҳам гаплашилди.