Ҳуқуқ ҳимоячиси Норбой Холжигитовнинг аҳволи оғир

Ўзбекистон ИИВнинг ЖЖИЭББ тизимидаги 64/61-жиноий жазони ижро этиш муассасида жазо муддатини ўтаётган “Бирлик” фаоли, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Норбой Холжигитовнинг аҳволи оғирлашиб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига маълум қилган унинг ўғли Ҳаётулло отаси Норбой аканинг қамоқхонадан хат чиқаргани, жамиятга ёрдам сўраб мурожаат қилганини таъкидлади. Норбой Холжигитовнинг организмида қанд миқдори ниҳоятда ошиб кетган, оёқ-қўллари шол бўлиб қолган.

2006 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси (Товламачилик), 277-моддаси (Фирибгарлик)да айбланган Холжигитов 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. Амнистия акти туфайли жазо муддати 6 йилга пасайтирилган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилоятининг Шайхали посёлкасида жиазони ижро этиш зонасида сақланаётган Норбой Холжигитовга адвокат ёллади. Адвокат унинг аҳволини ўрганиш, юқори инстанияларга шикоят ёзиб, озод қилишга уринмоқда.