Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Улуғ шахматчи Гарри Каспаров сиёсатда ҳам улуғми? У нега “Бирлик”дан ўрганмайди?
Рус сайтларида тарқатилган хабарга қараганда, собиқ шахмат бўйича дунё чемпиони, рус демократик мухолифатининг кўзга кўринган намояндаси, Бирлашган Фуқаролик Фронтининг лидери Гарри Каспаров АҚШда чиқадиган машҳур The Wall Street Journal газетсида мақола эълон қилган. У АҚШ президенлигига асосий номзод Барак Обаманинг яқинда Берлинда 200 минг кишилик митингда Россия билан ҳамкорлик қилиш хусусидаги айтган гапларини танқид қилиб, Обамани Россиядаги нодемократик режим билан курашишга чақирган. Агар Обама дунё демократиясини ҳимоя қилишни истаса, Роосияга билан шуғулланиши, унга чақириқ ташлаши керак, деган.
Бир қарашда жуда тўғри бўлган бу сўзлар, аслида Каспаровнинг баъзи ўзбек мухолифатчилари каби, сиёсатда дилетант эканлигини, шахматдаги буюкликни автоматик равишда сиёсатга ўтқазиб бўлмаслигини кўрсатади.
Чунки, АҚШ 50 йилдан бери бурни остидаги Куба ва шу каби диктаторликлар билан курашиб, ҳеч нарса қилолмаётганидан сабоқ чиқармаган шахматчи ҳақида нима ҳам дейиш мумкин.
Рус демократлари, хусусан Гарри Каспаров, бу масалада “Бирлик” Партиясидан ўрганишлари керак. “Бирлик”нинг фикрича, Ғарб дунёси нодемократик ва диктаторлик режимлари билан алоқаларни чуқурлаштириш орқали, уларга кўпроқ таъсир қила олади. Ғарбнинг таъсири ва ёрдамидан фойдаланиб, ўз мамлакатида демократик жараёнларни тезлаштириш эса, шу мамлакат демократларининг иши.
Балки, Каспаровга кўра, ҳатто ўлим арафасида бирлашолмаётган рус демокртларини бирлаштириш билан ҳам Обама шуғулланиши керакдир? У ҳолда Гарри Каспаровнинг кимга кераги бор?
