Шошилинч хабар: Пўлат Охун ғойиб бўлди

Кеча, 9 август куни эрталаб «Бирлик» Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охунни Шаҳрихон шаҳар ИИБга чақиришди ва шундан бери унинг дараги йўқ. Қариндошлар, «Бирлик» Партияси ва «Эзгулик» жамияти фаолларининг суриштирувларига қарамай уни на топиб бўляпти, на у ҳақда бирор хабар бор. Мухбиримизнинг таъкидлашича, Пўлат Охуни бундан бир неча кун бурун ўзига нисбатан провокация бўлиши эҳтимоли мавжудлигини айганди. Унинг қариндошлари кеча тонгда келган миршаб Шаҳрихон шаҳар ИИБ паспорт масалалари бўлими ходими эканини айтишмоқда.

Мухбирларимиз Пўлат Охуннинг тақдирига ойдинлик киритшга уринмоқдалар, «Эзгулик»
жамияти фаолари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, прокуратура ва ИИБ идораларига мурожаат қилишмоқда.