Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
“ЕИнинг Ўзбекистонга таъсир механизми бўлиши керак” (“Эзгулик” жамияти раиси, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят билан суҳбат)
“Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятнинг аввал Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг Варшава саммити, Брюсселда Европа Парламентидаги учрашув, Нидерландия Ташқи ишлари вазирлигида қабул ва Истанбулдаги семинар-конференцияларда иштирок этиб, Ўзбекистонга қайтгани ҳақида маълум қилгандик. Куни кеча Васила Иноятга мухбиримиз сафар таассуротлари, учрашувлар самараси ва яқин истиқболдаги режалар хусусидаги саволлар билан мурожаат қилди.:
