Алишер Караматовнинг тақдирига бефарқ бўлмайлик (Наманганлик ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат фаолларининг баёноти)

Аниқ маълуотларга қараганда,Тошкентдаги маҳбуслар шифохонасида даволанаётган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Алишер Караматов қийноққа солингна ва сил касалига дучор бўлган.

Биз бу воқеадан ўта ташвишдамиз. Халқаро жамоатчиликдан Ўзбекистон ҳукуматига Караматовнинг тақдири масаласида босим ўтказишга чақирамиз.

17 йил давомида бир қатор мухолифат вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячиларининг жазони ўташ колонияларидан жасадлари чиқди. Лекин бу воқеаларини бирортасига ҳукумат жавоб бермади.

Агар биз ва халкаро жамоатчилик бундай воқеаларга эътибор бермасак, фожеалар яна давом этаверади.

“Бирлик” Партияси Наманган ташкилоти
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Наманган бўлими