Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Саиджаҳон Зайнобиддиннинг ўғли яна қамоққа жўнатилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Андижон вилоят бўлими раиси Саиджаҳон Зайнобиддиннинг ўғли Иҳомнинг шу йил 26 октябрида қамоқдан эркин-мажбурий яшаш колониясига ўтказилгани ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича, 17 октябр куни Илҳом колония тартибини бузганликда айбланиб, яна зонага қайтарилибди. Гўё, у икки марта уйига колониядагиларнинг(!) мобил телефони орқали қўнғироқ қилибди.
Ҳозирда у вақтинчалик Тоштурмада сақланаётган экан. Бу ҳақда мухбиримиз билан сўзлашган Саиджаҳон Зайнобиддин ўғлини кўриш учун Пскентдаги 64/75-муассасага боргани, Илҳомнинг 17 декабрь куни соат 16 ларда олиб кетишганини ўрганганини айтди.
Саиджаҳон Зайнобиддин гарчанд аввал ўғли ҳақиқатдан ҳам бир жиноятчи гуруҳнинг буюртмаси билан компютерда қалбаки пул ва дипломлар ясагани, шу сабабли қамалганини таъкидлаган бўлса-да, ўғли билан боғлиқ сўнгги ҳодиса сиёсий аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Унинг кейинги вақтдаги “Бирлик” ва “Эзгулик”даги фаолияти, турли баёнотлар тарқатаётгани бунга сабаб бўлган.
“Бу ҳодиса мени режим билан қаттиқ курашишга, мухолифатчилик ва ҳуқуқ ҳимоячилик фаолиятимни яна-да кучайтиришимга руҳлантирди”, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.
