Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ислом душманлари – “Ватандош”, “Янги дунё”, Ҳожиматов ва Абутовлар
Швециядаги мухбиримиз хабар қилишича, бу мамлакатга яқинда бошпана олган демократиянинг ашаддий душманларидан бири Муҳаммадсолиҳ Абутов “Янги дунё” ва “Ватандош” каби сайтларда антидемократик руҳдаги мақолалар эълон қилишга бошлабди. Демократик ташкилотлар ҳимояси ва ёрдамида чет элга қочиб олган бу одам, янги дунёдаги ҳаётини ўзига ёрдам берган демократларга миннатдорчилик билдиришдан эмас, балки демократия ва Ўзбекистонда ягона демократик ташкилот сифатида танилган “Бирлик” ҳамда унинг раҳбари Абдураҳим Пўлатга қарши ислом экстремистларининг лойига булғанган тошлар отишдан бошлабди.
Абутов ўз устози, демократиянинг ашаддий душмани эканлиги номидан ҳам кўриниб турган “Демократия — куфр низоми” мақоласининг муаллифи Муҳаммад Абдуҳ Тақиюддин Набахонийнинг ғояларидан руҳланиб, Абдурахим Пўлатни “тайини бўлмаган мажҳул демократия низомини жорий этиш устида” бош қотиришликда ва Исломда ислоҳотлар ўтказишга чақириқлар қилишликда айбламоқда. Мана сизга демократларнинг ёрдами билан ҳаёти қутқарилган шахснинг демократияга муносабати.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида номи олинган сайтларни ҳам, уларга ҳамтовоқлик қилишга бошлаган Муҳаммадсолиҳ Абутовни ҳам ўзи танқид қилаётган мақоланинг муаллифи сифатида Абдураҳим Пўлат кўрсатилмагани ҳеч қизиқтирмайди. Бу нарса уларда виждон ва ростгўйлик йўқлигини кўрсатувчи бир фактдир. Аммо, кўриш мумкинки, бу сайтнинг бошқарувчилари ва Муҳаммадсолиҳ Абутов каби муаллифларида иймоннинг ўзи ҳам йўқ.
Охирги иддаомиз – оғир айбнома, аммо ҳақиқат. Буни исботловчи биргина мисол келтирамиз. Бир неча йил аввал бу икки сайтда (уларнинг бири номини ўзгартириб олган холос) ўзини Исломнинг кўриқчиси деб ҳисоблайдиган ва Толибон билан ҳамкорлик қилишгача борган 53-54 лақабли Салой Мадаминнинг (тахаллусига қараанг – Муҳаммад Солиҳ) “2050 йилгача Ғарб дунёси чўкади, чунки у наркотизм, гомосексуализм ва шу каби бошқа касалликларга дучор бўлган, фақат Ислом демократияга мос келгани сабабли бутун дунё ўша 2050 йилгача мусулмон бўлади” деган фикрларни олға сурувчи ўзбек тилидаги мақоласи эълон қилинган эди. Абдураҳим Пўлат АҚШнинг Хельсинки Комиссиясида бу мақоладан кўчирмалар келтириб, “кўриб турибсизки, Салой Мадамин бу Комиссияга келиб рус тилида сизлардан ёрдам сўрайди, ўзбек тилида эса, сизларнинг яқинда йўқ бўлишинизни башорат қилади” деганидан кейин, бир неча соат ичида у мақола сайтлардан олиб қўйилганди. Мана уларнинг иймони ҳам йўқлигини, бир тийин ёрдам олиш учун ўз эътиқодларидан ҳам воз кечворадиган одамлар эканлигини кўрсатувчи воқеа.
Иймонсизлик, ўз қорнини ўйлаб, ўз ғояларига тупириб кетавериш Муҳаммадсолиҳ (исмга қаранг) Абутовга ҳам хос нарса. Ислом динини ислоҳ қилишга чақириқлардан ғазабга келган бу кимса, ўз манфаатлари йўлида муқаддас Қуръонни ҳам ислоҳ қилиб бўлган. Мана мисол. Бу мунофиқнинг ёзишича, “демократик жамиятлар фош бўлган иллат баччавозликни одат қилганликлари учун ҳалок бўлганлиги Қуръонда зикр қилинади”. Қуръонда шундай зикр қилинганини билган Абутов нима учун баччабозлик (гомосексуализм) расман қонунлаштирилган, ҳатто гомосексуал оилалар расмий никоҳдан ўтиши ва бошқаларнинг фарзандларини ўзларига фарзанд қилиб олиши қонунлаштирилган Швецияга келди? Чунки, Абутов ва у кабилар Қуръонни аллақачон ислоҳ қилиб олишган, гомосексуаллар билан бирга яшаш, улар ҳам тўлаган солиқлардан ташкил топувчи давлат бюджетидан нафақа олиб яшаш мумкинлигига ишонишади ва ўша гомосексуалларнинг тер тўкиб топган пулларидан ҳар куни нон сотиб олиб ейишади.
Агар улар ўз қоринлари учун Қуръонни ҳам ислоҳ қилиб олишмаганда эди, Швецияга эмас, гомосексуалларни шариат қонунлари бўйича тошбўрон қиладиган Сомалия ёки Саудия Арабистонига қочиб кетишган бўлишарди ва ўз меҳнатларига ҳисобига (Швецияда каби гомосексуалларнинг ҳам ҳиссаси бўлган нафақага эмас) яшашарди.
Дарвоқе, “Ватандош” ва “Янги дунё” сайтларининг ҳаражатлари ҳам гомосексуалистларнинг улуши бўлган нафақалар ҳисобига қопланишини ҳар ким тушунса керак.
Муҳаммадсолиҳ Абутовга қайтсак. У ўзининг майдароқ устозлари йўлидан кетаётгани ҳам маълум. Улардан бири — Ҳотам Ҳожиматовдир. У ҳам иккиюзламачи ва мунофиқ, демократик ташкилотларнинг ёрдами билан Европага келиб олган, бу ердан демократия ва демократларга қарши курашини давом эттирмоқда. У ҳам Ислом ва номоз ўқиш ҳақида ўзича жуда чиройли гапларни ёзиб, Абдураҳим Пўлатга ташланибди. Бу одам қанчалик мунофик ва иккиюзлмачи эканлигини кўрсатадиган бир кичик фактни эслатиб қўйсак кифоя бўлади. Хожиматов НАТОнинг аъзоси бўлган бўлган Норвегия давлатида яшайди. Маълумки, НАТОнинг мусулмон давлатлари билан ҳарбий муаммолари бор ва улар ҳали битмаган. Уларнинг натижасида одий мусулмонлар ўлдирилмоқда. Ҳожиматов эса, Норвегия давлатидан моддий ёрдам олиб яшайди ва бу давлатда тинчигина номоз ўқиганлиги билан фахрланиб, дунёга жар солмоқда.
Демак, дейди мухбиримиз, Исломда ислоҳот қилаётганганлар кўп экан. Лекин, баъзи ислоҳотчилар ўз фойдасинигина ўйлаб, пинхона иш олиб боришади, ўз манфаатлари (қоринлари) учун муқаддас китобларни ҳам ислоҳот қилиб бўлишган.
Айни пайтда, улар бутун Ислом дунёсининг манфаатлари йўлида муқаддас китобларни эмас, уларнинг инсонлар тарафидан қилинган тафсирларини ислоҳ қилиш фикридан ғазабга келмоқдалар. Ғазабларининг сабаби жоҳилликлари эканлигини ҳам тушунишмайди у бечоралар.
Ислом ислоҳотларга муҳтож эканлиги – ҳақиқатдир. Иймони бор мусулмон бу ҳақиқатдан кўз юмолмайди. Демак, ислоҳотлар бўлади. Бу мавзудаги ҳар қандай жиддий фикрловчиларга сайтимиз саҳифалари доим очиқдир.
