Кураш мақсадлари ва йўлларини пухта ўйлаш, уларни муҳокама қилиш деган нарсанинг ўзи йўқ бизда.

Ҳамманинг оғзида ибтидоий “гина-кудуратни унутиш” каби маҳаллаларда эр-хотинни яраштириш учун қилинадиган чақириқ бор, холос.

Хуллас, қиладиган ишимиз кўп. Ишлаш ниятидагилар оз. Йиғи-сиғини кураш деб ўйлайдиганлар кўп. Миллатнинг бугунги аҳволи шу.

Аммо, начора… “Бирлик”нинг миллат келажаги учун кураши давом этаверади.