“Ҳаракат” таҳририятидан:

Мусажон Бобожонов “Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилотининг ҳам лидеридир. У Андижон қирғинини қораловчи “Бирлик” Партиясининг баёнотини тарқтишда айбланиб, 2005 йил июнь ойида қамалган ва 2006 йил 11 январь куни шартли қамоқ жазоси билан озод қилинган эди.

Агентлигимизнинг ўша куни тарқатилган хабарида шундай дейилади:

“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймонга 2 йил шартли, партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси Акбар Орипов хамда партиянинг шахрихонлик ва мархаматлик фаоллари Нурмухаммад Азизов ва Мусажон Бобожоновларга 3 йилдан шартли камок жазоси белгиланиб, улар суд залидан озод килинган. Дилмурод Мухиддиновга умумий режимдаги 5 йиллик камок жазоси тайинланган.