Кириш сўзи ўрнида:

АҚШда яшайдиган Тоҳир Мирзаев исмли яхши танишим бор. Мен мухолифатчликка иддао қилаётган кўпгина ўзбекча сайтларни ахлатхона деб ҳисоблаб, уларга ҳеч кирмаслигимни билгани сабабли, баъзи-баъзида ўша сайтлардаги биронта материалга менинг эътиборимни қаратиш ҳаракатида бўлади. Масалан, бир неча йил аввал мен “тожикнинг ити” деб баҳолаган Юсуф Расулнинг “Исёнкор” ва 53-54-чиларнинг “Эркинюрт” сайтида “Мухолифатнинг лидери ким?” деган саволлар билан ўта ножиддий сўровнома ўтказилаётгани, кўпчилик Салой Мадаминнни лидер қилиб кўрсатаётгани, ундан кейинги ўринларга Жаҳонгир Муҳаммад, Муҳаммадбобир Малик, Баҳодир Чори кабилар қўйилаётганини, охирга ўрин менга “берилганини” урғулаб, шунга муносабат билдирсангиз яхши бўларди, сиёсатчи сифатида шундай қилишингиз ҳатто шартдир деб, мени қўярда-қўймай ўша сайтларга киришга мажбурлади.

 

Кириб кўрдим. Ростдан ҳам ўша сайтларда шундай сўровномалар ўтказилган, аммо уларда 40-50 кишигина қатнашган экан. “Озодлик” радиосининг масхарабоз хабарчилари сўровномада неча киши иштирок этганини тилга олмасдан, бу сайт ўқувчилари Муҳаммад Солиҳни ўзбек мухолифатининг лидер деб танлашди, дея хабар ҳам тарқатишга улугуришибди.

 

Ҳеч шубҳа йўқки, бу сўровномаларда иштирокчиларнинг камлигини сабаби — бу сайтларга кирувчиларнинг сони шундан ортиқ эмаслигидадир. Ваҳолангки, ўша пайтда бизнинг “Бирлик” ва “Ҳаракат” сайтларига кунига минглаб ўқувчилар киришарди, биз бу ҳақдаги статистик маълумотларни эълон ҳам қилиб борар эдик.

 

Шунда мен ўз сайтимиз ўқувчиларига мурожаат қилиб, “Исёнкор” ва “Эркинюрт” сайтларига киришни ва ўша сўровномаларда иштирок этиб, ўз фикрларини билдиришни сўрадим. Бир неча кун ичида ўша сўровномларда иштирок этганларнинг сони юзларга чиқди, мен эса биринчи ўринга чиқдим. Ўша кунлари Салом Мадамин, Жаҳонгир Муҳаммад, Муҳаммадбобир Малик, Баҳодир Чори кабиларга ҳеч ким овоз бермади ҳисоб.

 

Аммо, мен биринчи ўринга чиқишим биланоқ, сайт эгалари Салой Мадаминга овоз қўшиб қўйишни бошладилар. Биз ўз сайтимизда ўша сўровномаларнинг натижаларини кунма-кун эълон қилиб бориб, у сайтларни шундай шарманда қилдикки, улар менинг лидерлигимни тан олмаслик учун қолган ягона йўлни танладилар ва сайтларини бекитиб юбордилар.

 

Ўша воқеаларнинг анализи билан танишишни истаганлар сайтимизда 2007-2008 йиллари эълон қилинган бир қатор мақолаларнинг, энг камида, қуйидаги учтаси билан танишсалар, ҳақиқатни ўрганадилар:

 

“Бирлик” Партияси – мухолифатнинг тан олинган лидери

(http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=68&id_topic=376&id_stat=736)

 

Сиз қайси партияга овоз берасиз? (Эркинюрт сайтидаги сўровнома тарихи)

(http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=67&id_topic=371&id_stat=725)

 

Рейтинг ўлчашда ҳам йиқилганлар курашга тўймайди

(http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=70&id_topic=391&id_stat=779)

 

Бу мақолалар ўта зерикарли. Аммо, бундай анализлар доим шундай бўлади. Бироқ, айнан шу анализлар натижасида “Исёнкор” ва “Эркинюрт” каби сайтлар тарих ахлатхонасига улоқтиргани ҳақиқатдир. Бу ҳақиқат эса, ўзбек миллати тарихининг бир парчасидир.

 

Шунинг учун бемалол айтаманки, ўша ифлос “Исёнкор”нинг давомчиси бўлган “Янги дунё” сайти билан ҳамкорлик қилувчилар миллатимизнинг ахлатларидир.

 

* * *

 

Хуллас, ўша танишим Тоҳир Мирза шу кунларда яна “жонимга тегди”. “Сиз 53-54 дейдиган Салой Мадамин тўла ҳақлигингизни, ўзи яккамоховга айланганини феълан тан олувчи бир мақола ёзибди. Сиз шунга баҳо берсангиз, ўзбеклар учун фойдали бўларди”, дерди у. 10 кунча аввал Тоҳир Мирза Салой Мадамин ёзган нарсани электрон адресимга ҳам ташлабди. Шунда ҳам ўқимаган эдим. Бугун нимадир бўлди, уни ўқиб чиқдим, натижада кўз ўнгиздаги лавҳа туғилди.

 

Аминманки, миллат хоини Салай Мадамин тушкинлик натижасида ёзган мақолачасини ахир бир кун сайтлардан олиб ташлаб, мен бундай нарса ёзмаган, деб юради. Бу каби воқеалар бир неча марта бўлган. Масалан, унинг Исёнкор, Эркинюрт, Ватандош каби сайтларда “2050 йилга келиб, бутун дунё аҳолиси мусулмон бўлади, Ғарб дунёсига демократия тўғри келмайди, демократия фақат Исломга мос келади” каби валдирашлардан иборат мақоласи, мен устидан кулганимдан кейин, дарҳол йўқ қилинганди. Шу сабабли, унинг ўзини фош қилувчи валдирашларини тарихда қолдириш учун, ўша мақолача матнини ҳам бу ерга қўшишга қарор қилдим.

 

* * *