Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Муҳаммадбобир Малик
га ўтайлик.
У Адлия вазири сифатида 1991 йил сентябрь ойида Ислом Каримнинг буйруғи билан, ўзининг кейинчалик Вашингтондаги турли йиғилишларида айтишича, топширилган ҳужжатларини очиб ҳам қарамасдан, “Эрк” партиясини рўйхатдан ўтказди. Бироқ, айнан ўша кунларда Ўзбекистон режими “Бирлик” халқ ҳаракатининг қурултойини ўтказишга ҳам рухсат бермади. Сентябрь ойининг ўрталарида “Бирлик” ўз қурултойини қўшни Қозоғистоннинг Черняевка посёлкасида, Абдураҳим Пўлатнинг қариндошини ҳовлисида ўтказишга мажбур бўлди ва кейин рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларини Адлия вазирлигига топширди.
Гўёки бизда демократия борлигини кўрсатиш учун бўлса керак, Ислом Карим “Бирлик”ни ҳам рўйхатга олиш ҳақида Муҳаммадбобир Маликга буйруқ берди. Аммо, битта кичкинагина қўшимча билан: “Бирлик” сайловларда иштирок этолмаслиги керак. Чунки, Ислом Карим жуда яхши билардики, ҳар қандай сайловларда, улар қанчалик нодемократик шаклда ўтказилмасин, “Бирлик” ғалаба қозониш кучига эга эди. Айнан шу буйруққа бўйсунган вазиримиз қарор чиқарди: “Бирлик” халқ ҳаракати рўйхатга олинсин, аммо у сайловларда иштирок этолмаcлигига эътибор берилсин.
Эй саводсиз Адлия вазири, биронта ташкилотнинг сайловда иштирок этиш ҳаққи бор-йўқлигини сен эмас, давлат конституцияси белгилайди. Ўша пайтдаги Конституцияга кўра эса, “Бирлик” халқ ҳаракати ҳар қандай сайловда иштирок этоларди. Муҳаммад Бобир Малик деганлари шуларни ҳам билмасмиди? Шундай одамдан ҳуқуқчи чиқишига ишонасизми? Бундайлардан сотқин масхарабозлар чиқади, холос.
Кейин “Бирлик” партияси ҳам тузилди. Аммо, Муҳаммадбобир Малик «“Бирлик” халқ ҳаракати» билан «“Бирлик” партияси» бир хил номга эга дея, уни рўйхатдан ўтказмади. Ваҳолангки, бу икки ташкилотнинг ними бир хил эмас, биринчисининг номи — “Бирлик” халқ ҳаракати, иккинчисиники – “Бирлик” партияси. Бу саводсиз Адлия вазирининг аҳмоқона мантиғидан келиб чиқсак, “Шарқ юлдузи журнали” билан “Шарқ тароналари фестивали”нинг номи бир хил, чунки иккаласида ҳам “Шарқ” сўзи бор.
Кейин, “Бирлик” партияси бу масала бўйича Ўзбекистон Олий Судига мурожаат қилди. Суднинг 1992 йил апрель ойида бўлган мажлисида Абдурҳам Пўлат бу нарсаларни судги тушунтиргач, судья ва унинг маслаҳатчилари шунчалик ҳайрон бўлишдики, Муҳаммадбобир Маликни судга чақириш ҳақида қарор чиқаришди. Ислом Каримнинг буйруғи билан дарҳол судья «касал бўлиб қолди», бошқа суд мажлиси чақирилмади ҳам. Демак, ахир бир кун бу судни давом эттириш керак бўлади.
Ҳозир бу саводсиз ҳуқуқчи Муҳаммадбобир Малик АҚШ Давлат Департаментида ўзбекчадан дарс бериб кун кўрмоқда. У ердан чиқадиган америкалик дипломатлар ҳам саводсиз бўлиб чиқаётган бўлса ажаб эмас. Бу америкаликларнинг иши, аммо тилга олинган шармандагарчиликлари ҳаммага маълум бўлгандан кейин, ҳуқуқни билмайдиган ҳуқуқчи Муҳаммад Бобир Малик япониялик олим каби олийжаноблигини кўрсатиши ва ўзини осиши керакмасми?
