Уйғуристон пойтахти Урумчига махсус полиция кучлари киритилди

Хитойнинг Синхуа агентлиги веб-сайтининг инглизча саҳифасида билдирилишича, Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасининг пойтахти Урумчига террорга қарши курашга ўргатилган махсус полиция баталони киритилган. “Учувчи йўлбарслар” номли батальон махсус автомобиллар ва қуроллар билан жиҳозланган, у Урумчи Жамоат Хавфсизлик Бюросига бўйсунади, дейди Бюронинг директори Ванг Миншан.

Кўринишидан, хитойликлардан иборат бўлган ва хитойликларга бўйсунадиган батальоннинг вазифаси уйғурларнинг икки йил аввал бўлгани каби исёнига йўл бермаслик.