Қирғизистондаги парламент сайловларнинг илк натижалари

Расмий хабарларда айтилишича, кеча сайлов участкалари бекитилган вақтда, сайловчилар рўйхатига киритилганларнинг 59,9 фоизи овоз берганлиги маълум бўлган. Бугун маҳаллий вақт билан соат 4 га қадар 46,6 фоиз бюллетень саналган.

Олдинги сафдаги 5 партияга берилган овозларнинг тақсимоти қуйидагича:

Ата-Журт — 106463 минг овоз — 9,05 %
Қирғизистон Социал-демократик партияси — 98610 — 8,38%
“Ор-Номус” партияси — 82869 — 7,05%
Республика партияси — 81253 — 6,91%
“Ота-Макон” социалистик партияси — 70348 — 5,98%