Йеменнинг президенти Абдалла Салеҳ даволаниш баҳонасида юртидан қочди

Дунё ахборот воситалари мухолифатнинг ракетали ҳужуми натижасида жиддий яраланган Йеменнинг диктатор-президенти даволаниш баҳонасида Саудия Арабистонига қочганини билдиришмоқда. Шу соатларда унинг учоғи Саудия Арабистонидаги аэропортлардан бирига қўнган эмиш. Унинг ўрнига вақтинча президент сифатида вице-президент Абд-Раббу Мансур Ҳади ўтирибди.

Дунёнинг ҳамма диктаторларини оёғи қалтираб қолган бўлса ҳайрон бўлмаслик керак.