Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ҳамюртларимиз Лас-Вегасдаги каратэ мусобақасида медаллар олишди
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтган каратэ бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз, кулгу устаси Валижон Шамсиев бронза медали билан тақдирланган. Бу ҳақда АҚШда чоп этиладиган "Ватандош" нашри хабар тарқатган.
Валижон ўзбек комик санъатида ўзига хос ўринга эга санъаткор сифатида танилган одам. Айни замонда, у каратэнинг Чан Кук До йўналиши бўйича спорт устаси.
Мазкур турнирда қатнашган бошқа ҳамюртимиз Зумрад Тайзуддинова эса аёллар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медали соҳибаси бўлибди.
