Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Осиё Тараққиёт Банки қишлоқларда уй қуриш ишига кредит ажратди
Мазкур кредит маблағи ярим миллиард АҚШ долларига тенг, дейди мухбиримиз. Мамлакатимиз қишлоқларида уй-жойлар бунёд этиш ишига сарфланиши кўзда тутилган кредит Президент Ислом Карим томонидан замонавий қишлоқ уй-жойларини барпо этиш учун сарфланадиган уч миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳанинг бир қисмидир.
Молия муассасаси яқин орада 500 миллион долларга тенг кредит миқдорининг 40 фоизини Ўзбекистон банкларига ўтказиб беради.
