Италия Ўзбекистонга янги элчи йўллади

Кеча Ташқи ишлар вазирлигида янги элчи Риккардо Манаро расмийларимизга ишонч ёрлиғини топширибди. Катта дипломатик тажрибага эга бўлган мазкур шахс билан Италия-Ўзбекистон муносабатлари борасида сўзлашилган. Одатий қабул маросимидаги мулоқотлар ўзаро лутфдан нарига ўтилмаган чоғи, расмий хабарларда арзигулик маълумот йўқ.