Анголали Лейла Лапос дунёнинг энг гўзал аёли деб танланди

Анголали Лейла Лапос дунёнинг энг гўзал аёли деб танланди

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ўтказилган “Олам гўзали” конкурсида Ангола вакили Лейла Лапос ғалаба қозонди. Унинг ёши 25 да, бўйи 179 см, Англияда ўқийди.

Иккинчи ўрин икки аёл — Украина вакили Олеся Стефанко ва Бразилия вакили Присцилла Макадога берилган. Учинчи ва тўртинчи ўринлар Филиппин ва Хитой вакилларида. Мусабақада 89 мамлакатнинг гўзаллари иштирок этишди.