Ўзбекистон Халқаро Газ Иттифоқига аъзо бўлди

Иттифоқнинг Хорватияда ўтган мажлисида Ўзбекистон ҳукуматининг аризаси кўриб чиқилди ва у ташкилотга қабул қилинди. Мажлисда “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси Шокир Файзуллаев газчиларимизнинг имкониятлари, мамлакатдаги газ ресурслари истиқболлари билан таништирибди.

1931 йилда асос солинган Халқаро Газ Иттифоқи ўз аъзоларига техник-иқтисодий жиҳатдан кўпгина имтиёзлар беради, дейишмоқда газчиларимиз. Ўзида 77 мамлакатни бирлаштирган Иттифоқ ўз аъзоларига табиий газ заҳираларидан фойдаланиш борасида тавсия ва амалий ёрдамлар ҳам бериб келади.