Интерпол қидирувидаги ўзбекистонлик Қозонда ҳибсга олинган

Татаристон пойтахтида маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кеча ўтказилган операция чоғида Интерпол томонидан қидирувга берилган шахс қўлга олинган. Диний-радикал оқимга мансуб шахснинг исми Ўзбекистон ҳукумати томонидан халқаро полицияга тақдим этилгани айтилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларига интервью берган Татаристон Ичики ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув бошқармаси бошлиғи Владимир Иванов қўлга туширилган шахснинг террорчиликка алоқадорликда айбланганига урғу берилган. Унинг исми-шарифи айтилмаяпти.